«uzbekistan airports» тегли мақолалар


Тошкент аэропортини кўчиришнинг мақсадга мувофиқлиги президент билан муҳокама қилинмоқда — Раъно Жўраева
20 июнь 2022, 20:19

Тошкент аэропортини кўчиришнинг мақсадга мувофиқлиги президент билан муҳокама қилинмоқда — Раъно Жўраева

Президент ва ҳукумат Тошкент аэропортини шаҳар ташқарисига кўчиришнинг мақсадга мувофиқлигини муҳокама қилмоқда. Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраеванинг фикрича, янги учиш-қўниш йўлакларини қуришнинг имкони йўқлиги сабабли ҳаво бандаргоҳининг ҳозирги қувватлари узоғи билан 2027 йилгача етади.

Тошкент ҳокимияти аэропорт олдидаги автотураргоҳларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади
3 июнь 2022, 12:51

Тошкент ҳокимияти аэропорт олдидаги автотураргоҳларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади

Пойтахт ҳокимияти Тошкент аэропортига туташ ҳудудларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади. Компания раҳбари Раъно Жўраева аввалроқ, бу аэропорт вокзалолди майдонда ўз лойиҳаси ва режасини амалга ошириш учун зарурлигини таъкидлаганди.

Урганч аэропортида раҳбарият ўзгарди
27 май 2022, 12:12

Урганч аэропортида раҳбарият ўзгарди

Урганч халқаро аэропорти директори Руслан Агабуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У бу лавозимда бир йилдан камроқ вақт ишлади. Uzbekistan Airports раисининг биринчи ўринбосари Жавлонбек Умархўжаев директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тошкент аэропортида багаж бўлинмаси ишини эфирга узатиш бошланди
5 май 2022, 20:30

Тошкент аэропортида багаж бўлинмаси ишини эфирга узатиш бошланди

«Тошкент» халқаро аэропортига етиб келган йўловчилар ўз юкларини энди камералар орқали кузатишлари мумкин. Бу юкчиларни интизомга чақириши ва кутиш вақтини қисқартиришга хизмат қилиши керак. Илгари йўловчилар чамадонларнинг шикастлангани ҳақида кўп шикоят қилишарди.

Uzbekistan Airports бошқарув раисига икки ўринбосар тайинланди
15 апрель 2022, 09:45

Uzbekistan Airports бошқарув раисига икки ўринбосар тайинланди

Сардор Абдуллаев Uzbekistan Airports бошқарув раисининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари бўлди. У бунгача Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди. Аввал президент девонида ишлаган Боходир Мирусманов эса персонал бўйича раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

«Ўзбекнефтгаз» ва Uzbekistan Airways хусусийлаштирилади, аэропортлар хусусий сектор бошқарувига берилади
9 апрель 2022, 15:03

«Ўзбекнефтгаз» ва Uzbekistan Airways хусусийлаштирилади, аэропортлар хусусий сектор бошқарувига берилади

«Ўзбекнефтегаз», «Иссиқлик электр станциялари» ва Uzbekistan airways компанияларини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Қолаверса, UzAuto Motors акцияларининг бир қисмини сотиш, Тошкент ва ҳудудий халқаро аэропортларни хусусий сектор бошқарувига бериш кўзда тутилган. Автомобиль йўллари қўмитаси унинг таркибидан пудрат ва ишлаб чиқариш корхоналарини чиқариш орқали ислоҳ қилинади.

Silk Avia авиакомпанияси учун 70 ўринли учта самолёт келиши кутилмоқда — Раъно Жўраева
27 март 2022, 10:42

Silk Avia авиакомпанияси учун 70 ўринли учта самолёт келиши кутилмоқда — Раъно Жўраева

Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраева янги ташкил этилаётган Silk Avia минтақавий авиакомпанияси бўйича айрим тафсилотларни очиқлади. Унинг сўзларига кўра, компания 40 га яқин йўналишда ички рейсларни йўлга қўяди. Биринчи босқичда 70 ўринли учта минтақавий самолёт келиши кутилмоқда.

Самарқанднинг янги аэропорти 1 апрелдан халқаро рейсларга хизмат кўрсата бошлайди
25 март 2022, 16:21

Самарқанднинг янги аэропорти 1 апрелдан халқаро рейсларга хизмат кўрсата бошлайди

Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраеванинг хабар беришича, Самарқанднинг янги аэропорти 1 апрелдан тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатади. Ҳозирда аэропорт мажмуасини фойдаланишга топшириш ишлари якунланмоқда.

Туман сабабли Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди
25 январь 2022, 20:58

Туман сабабли Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди

Тошкент халқаро аэропорти қуюқ туман тушиши муносабати билан самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Бироқ Тошкентдан Тель-Авив, Олмаота, Москва, Санкт-Петербург ва Краснодарга рейслар амалга оширилди.

Аэропортларда йўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими жорий этилмоқда
12 январь 2022, 15:44

Аэропортларда йўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими жорий этилмоқда

Ўзбекистондаги аэропортларда йўловчилар ва багажни рўйхатга олишнинг янги тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи бўлиб Наманган аэропорти мазкур тизимни жорий этишни бошлади.

S7 Airlines самолёти Урганчга фавқулодда қўнди
11 январь 2022, 10:57

S7 Airlines самолёти Урганчга фавқулодда қўнди

Москва — Қарши рейсини амалга ошираётган Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси самолёти кечаси Урганчга фавқулодда қўнди — йўловчилардан бирига тез тиббий ёрдам керак бўлди.

Туманли об-ҳаво Ўзбекистондаги иккита аэропорт фаолиятини чеклади
29 декабрь 2021, 12:50

Туманли об-ҳаво Ўзбекистондаги иккита аэропорт фаолиятини чеклади

Наманган ва Андижон аэропортлари қуюқ туман тушиши туфайли рейсларни қабул қилмаяпти, кўриш масофаси 50 метрга яқинни ташкил этмоқда. Рейслар эса энг яқин захира аэродромларга йўналтирилмоқда.

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида бир неча рейслар кечиктирилди
8 декабрь 2021, 13:57

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида бир неча рейслар кечиктирилди

Қуюқ туман тушгани сабабли Урганч, Нукус ва Навоий аэропортлари фаолиятига ўзгаришлар киритилди. Жумладан, Тошкентдан Урганч ва Нукусга амалга оширилган парвозлар кечиктирилди.

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида рейслар кечиктирилди
7 декабрь 2021, 11:57

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида рейслар кечиктирилди

7 декабрь куни тонгда Урганч ва Андижон аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади. «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москвадан учган рейси Нукусдаги захира аэродромга қўнишга мажбур бўлди.

Ўзбекистонда янги Silk Avia авиакомпанияси ташкил этилмоқда
25 ноябрь 2021, 18:26

Ўзбекистонда янги Silk Avia авиакомпанияси ташкил этилмоқда

Uzbekistan Airports Silk Avia ҳудудий шўъба авиакомпаниясни ташкил этмоқда. Янги авиакомпания вилоятлар ўртасида мунтазам парвозларни амалга ошириб, чипта нархларини «темирйўл чипталари билан мос» қилади. Uzbekistan Airports биринчи босқичда бошқарувчи компания бўлади. Кейинчалик авиаташувчи хусусий секторга ўтказилади.

Тошкентда «Авиация соҳилбўйи» пайдо бўлади
23 ноябрь 2021, 16:40

Тошкентда «Авиация соҳилбўйи» пайдо бўлади

Uzbekistan Airports компанияси Янгихаёт туманида «Авиация соҳилбўйи» деб номланган яшил ҳудуд яратишни бошлади. Компания раҳбарияти кўчат экиш ҳақидаги топшириғини ҳисобот бериш учун эмас, одамларга сайилгоҳ қилиш учун бажаришга қарор қилганини маълум қилди.

«Самарқанд» аэропорти ёпилиши декабр ўртасигача узайтирилди
15 ноябрь 2021, 20:31

«Самарқанд» аэропорти ёпилиши декабр ўртасигача узайтирилди

«Самарқанд» халқаро аэропорти фаолиятининг тўхтатилиши 15 декабрга қадар узайтирилди.

Яна бир сайёҳлик компаниясининг мижозлари парвоз кечикишига дуч келишди
5 ноябрь 2021, 15:28

Яна бир сайёҳлик компаниясининг мижозлари парвоз кечикишига дуч келишди

Пайшанба куни Москвага парвоз кечикиши сабабли Урганч аэропортида 300 га яқин одам йиғилди. Uzbekistan Airports сайёҳлик компанияси керакли ҳужжатларни ўз вақтида тайёрламагани ҳақида хабар берди. iFly Airlines самолёти кечки пайт етиб келди.

200 га яқин киши Тошкентдан Истанбулга уча олмади: изоҳлар (+)
3 ноябрь 2021, 19:21

200 га яқин киши Тошкентдан Истанбулга уча олмади: изоҳлар (+)

Тошкент аэропортида 200 га яқин киши Истанбулга уча олмади. Маълум бўлишича, сайёҳлик компанияси келишмаган ҳолда рейс учун чипталар сотган. Транспорт вазирлиги захирадан самолёт ажратди, дея хабар қилди Uzbekistan Airports.

Uzbekistan Airports таркибида янги хендлинг компанияси ташкил этилмоқда
27 октябр 2021, 15:55

Uzbekistan Airports таркибида янги хендлинг компанияси ташкил этилмоқда

Uzbekistan Airports таркибида Uzbekistan Airports Handling компанияси фаолият бошлайди. Янги хендлинг корхонаси аэропорт комплексидаги қатор хизматларни тақдим этади. Эндиликда авиакомпаниялар ўзларига зарур хизмат пакетини шакллантириб, кераксиз хизматлардан воз кечишлари мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг